Сабрина Жабборова иши судда якунланди

1 дақиқа ўқиш4.9K
Сабрина Жабборова иши судда якунланди
Тошкентда модель Сабрина Жабборовага оид суд иши якунланди, деб nova24.uz хабар берди. Суд муҳокамаси ёпиқ ҳолда ўтказилиб, томонлар ўзаро келишувга эришгани учун жиноят иши якунланган. Бу ҳолат Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 66-моддасига асосан амалга оширилган.

Мазкур воқеа 2024 йил 7 ноябрь куни видеоклип суратга олиниши пайтида рўй берган. "Дилбарим" қўшиғи учун суратга олиш ишлари давомида Жабборовага "Гелик" автомашинаси уриб кетган, уни ёш актриса Севинч Маруфова ҳайдаётган бўлган. Ҳодиса содир бўлгандан сўнг жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилмагани сабабли у 3 литр қон йўқотган. Кейинроқ у шифохонага олиб борилиб, 9 соатлик жарроҳлик амалиёти орқали ҳаёти сақлаб қолинган.

Жарроҳликдаги хатоликлар туфайли унинг чап оёғи ўнг оёғидан 7 см. узун бўлиб қолган, натижада ногиронлик юзага келган. Сабринага кейинчалик тиклаш жарроҳлиги талаб этилган. Маруфова эса ўз баёнотида айбловларни рад этиб, ўша кунги суратга олишларда қатнашмаганини айтган.

Унинг таърифича, у автомобилни бошқаришни истамаган, аммо унга тинчланиш ва майдондаги одамлар ҳақида хавотирланмасликни айтишган. Камерага қарашга чақирилганида у назоратни йўқотган. У ўз қилмишлари учун жавоб беришга тайёрлигини билдирган, бироқ ижодий гуруҳнинг эътиборсизлигини ҳам таъкидлаган.

Воқеа жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлган. Сабрина Жабборова сўнгра Туркияга даволаниш учун юборилган ва 2025 йил 8 май куни Тошкентга реабилитациядан сўнг қайтган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?