
Рок мусиқаси оламида афсонага айланган Оззи Осборн 22 июл куни ҳаётдан кўз юмди. Унинг ўлими бутун дунёдаги миллионлаб мухлислар қалбини ҳам сийратиб ўтди. Маълум бўлишича, 76 ёшли британиялик қўшиқчи ўткир миокард инфаркти сабаб вафот этган. Бу ҳақда Pravilamag нашри хабар берди.
Осборннинг ўлим гувоҳномасида асосий сабаб сифатида "ўткир миокард инфаркти" кўрсатилган. Шунингдек, “внебольничная остановка сердца” (касалхонадан ташқари юрак тўхташи) ҳам қайд этилган. Шу билан бирга, юракнинг ишемик хасталиги ва Паркинсон касаллиги (вегетатив дисфункция билан) “қўшимча омиллар” сифатида тилга олинган.
Марҳумнинг гувоҳномасида касби сифатида “қўшиқ муаллифи, ижрочи ва рок афсонаси” деб ёзилган. Бу иборанинг ўзи Оззининг рок тарихида тутган ўрнини тўлиқ ифода этади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!