Анушка Шарма 1988 йил 1 май куни Уттар-Прадеш штати, Айодҳя шаҳрида туғилган. Отаси Ажай Кумар Шарма армия офицери, онаси Ашима Шарма эса уй бекаси. Унинг акаси Карнеш Шарма илгари денгиз флоти аъзоси бўлган, ҳозирда эса фильм продюсери.
Анушка болалигидан турли шаҳарларда яшагани, ҳарбий муҳитда ўсгани сабр ва мустақилликни ўргатган. Унинг сўзларига кўра, “актиса бўлишдан ҳам кўра, армия офицерининг қизи бўлишимдан фахрланаман”.
У илк таълимни Ассамдаги St. Mary’s мактабида олди, кейинчалик Бангалордаги Army School ва Mount Carmel коллежида санъат йўналишида ўқиди. Илк нияти журналист ёки модел бўлиш эди.
2007 йилда Мумбайга кўчиб, Elite Model Management орқали моделликни бошлади. “Lakme Fashion Week” подиумида дебют қилди ва бир қатор реклама лойиҳаларида қатнашди. Шу даврда актёрлик мактабига ҳам бориб, кино оламига кириб келди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!