Маколей Калкин "Уйда ёлғиз" филмлар серясининг қайси қисми ўзига ёққанини аниқлаган. «Hot Ones» шоуда иштирок этган актёр биринчи қисмига қараганда, «Уйда ёлғиз 2» филмини афзал кўришини таъкидлади.
Калкиннинг сўзларига кўра, иккинчи фильм учун унга кўпроқ ҳақ тўланган. Унинг айтишича, “Менга фильмнинг умумий соф сотувининг 5 фоизи ва барча товарлардан олинадиган 15 фоиз берилади. Агар сиз Talkboy (филмда Кевин Маккалистер кассетали диктофонни ишлатган) сотиб олсангиз, унинг 15 фоизи менга келади”, — деб ҳазиллашди Калкин.
"Уйда ёлғиз"нинг биринчи қисми 1990 йилда, иккинчиси эса 1992 йилда премьера қилинган. Калкин биринчи фильм учун 110 минг доллар, иккинчиси учун эса 4,5 миллион доллар гонорар олган.
Аввалроқ, Маколей Калкин отаси билан ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида гаплашмаганини тан олади. Унинг сўзларига кўра, отаси унга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган, бу эса уларнинг муносабатларининг узилишига сабаб бўлган.
Шунингдек, Маколей Калкин «Уйда ёлғиз» фильмига тасвирланган уйни сотиб олишни истагани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!