Хамдам Собировнинг янги қўшиғи қандай номланади? (видео)

Хамдам Собировнинг янги қўшиғи қандай номланади? (видео)

Хонанда Хамдам Собиров янги тарона устида ишламоқда. Санъаткор Instagram саҳифасида тақдим этмоқчи бўлган қўшиғидан қисқа парчани мухлислари билан бўлишди. Видеога эса “Чупа-Чупсим. Ашула хит бўлганда ҳамма эшитади, биламан. Унгача фақат негатив. Ақл ўргатманглар, дўстлар, ўзим биламан”, дея изоҳ қолдирди.

Хонанданинг ушбу пости янги тарона “Чупа чупсим” деб номланиши мумкинлигига ишора қилди. Қисқа лавҳа мухлислар орасида қизиқиш уйғотди. Изоҳларда айрим кузатувчилар қўшиқ уларга манзур бўлганини ёзиб, санъаткорга омад тилаган бўлса, бошқалар унинг тўлиқ версияси қачон тақдим этилишини сўради.

Ҳозирча Хамдам Собиров янги таронасининг расмий премьера санасини маълум қилмаган. Мухлислар эса қўшиқнинг тўлиқ талқинини кутмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар