Андреа Бочелли илк бор Самарқандда концерт беради

1 дақиқа ўқиш3.7K
Андреа Бочелли илк бор Самарқандда концерт беради

1 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги тарихий Регистон майдонида замонамизнинг машҳур тенор овоз соҳибларидан бири — Андреа Бочеллининг йирик концерти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, жаҳон саҳналарида юксак обрў қозонган италиялик артист илк бор Ўзбекистонда саҳнага чиқади. Унинг чиқиши нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда кенг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Мусиқа кечасида Андреа Бочелли билан бирга машҳур сопрано Айда Гарифуллина, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ҳамда хор жамоалари ҳам иштирок этади. Кечада жаҳон мумтоз мусиқасининг энг сара асарлари ва кўпчиликка таниш қўшиқлар янграйди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, концерт Регистон майдони каби жаҳон маданияти меросига кирган саҳнада ўтказилаётгани билан янада аҳамиятлидир. Бу кеча Самарқанднинг маданий ҳаётида ёрқин воқеага айланиши шубҳасиз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?