Жаҳон юлдузи Жон Леженд Регистонда концерт берди

Жаҳон юлдузи Жон Леженд Регистонда концерт берди

8 июн куни америкалик хонанда ва бастакор Жон Леженд илк бор Самарқанд саҳнасида чиқиш қилиб, минглаб мухлисларга бетакрор мусиқий кеча туҳфа этди. Бу унинг нафақат Самарқанддаги, балки Марказий Осиёдаги илк йирик концерти ҳисобланади. Афсонавий Регистон фонида янграган унинг машҳур қўшиқлари томошабинларга унутилмас ҳис-туйғулар улашди.

Бу концерт нафақат мусиқа байрами, балки Самарқанднинг халқаро маданият ва санъат маркази сифатидаги нуфузини яна бир бор намоён этди.

Ушбу концерт Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилди.

John Legend Registon maydonida ko'plab shamlar qurshovida pianino chalib kuylamoqda.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар