date

Озодбек Назарбеков рекламада яна кўриниш берди

Озодбек Назарбеков рекламада яна кўриниш берди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков хусусий университет реклама ролигида қатнашиб, яна жамоатчилик эътиборига тушди.

Ушбу видеоролик 4 июль куни университетнинг расмий саҳифасида эълон қилинди. Роликда Озодбек Назарбеков ёшларга мурожаат қилиб, ушбу олийгоҳда таҳсил олишни тавсия этди.

“Фурсатдан фойдаланиб, барча ёшларимизга ушбу университетда таҳсил олишни тавсия қиламан”, – деган вазир видеода. Бу чиқиш ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Озодбек Назарбеков бундан аввал ҳам бир кийим-кечак дўкони рекламасида номзоди билан тилга тушган эди. Ўша ҳолатда Рақобат қўмитаси дўконни жаримага тортган, аммо вазир расмий иштирок этмаган, деб баҳоланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 16-моддасига кўра, маҳсулотни давлат органи ёки мансабдор шахс томонидан маъқуллангандай кўрсатиш тақиқланади.

Қонунга мувофиқ, давлат хизматчилари реклама юзасидан жамоатчиликда нотўғри тушунча уйғотиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиши шарт. Бу талаб барча мансабдорлар учун амал қилади.

Ҳозирча мазкур чиқиш юзасидан расмий органлар томонидан ҳеч қандай баёнот берилмади. Аммо вазирнинг рекламадаги иштироки яна қонун талаблари бўйича саволлар уйғотмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков рекламада яна кўриниш берди