date

“Осмондаги болалар” актёрлари 23 йилда қанчалик ўзгаришди?

“Осмондаги болалар” актёрлари 23 йилда қанчалик ўзгаришди?

Тўрт синифдош дўст — Ҳамдам, Хуршид, Жавоҳир ва Бахтиёрнинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилувчи “Осмондаги болалар” фильми 2002-йилда намойиш этилган.

Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг энг машҳур асарларидан бири саналувчи ушбу фильмнинг 2 ва 3 қисмлари ҳам суратга олинган. Асарда болалик инсон ҳаётидаги энг беғубор давр сифатида тасвирланади ва унинг қадрига етиш лозимлиги урғу билан кўрсатилади.

Ортиқча мунофиқликсиз, самимий образлар орқали қалбларни забт этган ушбу фильм қаҳрамонлари ортидан орадан 20 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, мухлислар уларнинг ҳаётида нима ўзгарганини қизиқиш билан кузатмоқда.

Музаффар Саъдуллаев. “Осмондаги болалар” фильмидаги Ҳамдам образы орқали танилган Музаффар Саъдуллаев табиий ва самимий ижроси билан миллионлаб томошабинларнинг қалбидан жой олган. У санъатга қизиқишни театр саҳнасидан бошлаган, кейинчалик катта экран орқали истеъдодини кенг жамоатчиликка намоён этган.

Беш йил аввал берган интервьюсида у тарихий фильмда Имом Бухорий ролини ижро этишни орзу қилганини айтган, бироқ бу ролни олишига ишонмаслигини ҳам таъкидлаган. Бу вақтда у “Инсон” киностудияси раҳбари сифатида фаолият юритарди.

Музаффар Саъдуллаевнинг Ҳамдам образи ҳанузгача томошабинлар хотирасида “самимият тимсоли” сифатида сақланмоқда.

Тимур Мусоқов. Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг ўғли Тимур Мусоқов кино оламида болалигидан тарбия топган. У доим отасининг ёнида бўлиб, суратга олиш жараёнларини ўз кўзи билан кузатган.

2000-йилларда қатор лойиҳаларда иштирок этган Тимур учун “Осмондаги болалар” фильмидаги Бахтиёр образы энг ёрқин хотира бўлиб қолган. У 2006-йилда Тошкент санъат институтининг режиссура факультетини тамомлаган.

Сўнгги йилларда у кино соҳасидан бирoз четлашган — на фильм суратга олган ва на актёрлик қилган. Ҳозирда кичик бизнес билан шуғулланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Осмондаги болалар” актёрлари 23 йилда қанчалик ўзгаришди?