Тошкентда театр мавсуми очилиши катта концерт билан бошланди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Тошкентда театр мавсуми очилиши катта концерт билан бошланди

Тошкент шаҳри — Марказий Осиёнинг йирик илмий, иқтисодий ва маданий марказларидан бири сифатида нафақат замонавий инфратузилмаси ва тарихий обидалари, балки турли ранг-баранг маданий тадбирлари билан ҳам сайёҳлар эътиборини тортаётган шаҳардир. Ҳар йили пойтахтда турли кўргазмалар, фестиваллар ва концертлар ўтказилади, улар нафақат маҳаллий аҳоли, балки чет эллик меҳмонлар учун ҳам катта байрамга айланади.

2025 йил 6 сентябр куни пойтахт маданий ҳаётида яна бир муҳим сана сифатида тарихда қолади. Шу куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри олдидаги майдонда 96-театр мавсумининг очилишига бағишланган «Ad astra» («Юлдузлар сари») номли очиқ осмон остидаги концерт бўлиб ўтади. Туризм қўмитаси ахборот хизматига кўра, ушбу тадбир нафақат театр ихлосмандлари, балки Тошкентга ташриф буюрган сайёҳлар учун ҳам эсда қоларли воқеага айланиши кутилмоқда.

Махсус тайёрланган симфоник оркестр бу кечада машҳур классик асарлар ва опера шедеврлари жонли ижро этади. Мусиқачиларнинг маҳоратли чиқиши, очиқ ҳаводаги ўзига хос муҳит ва нурли саҳна жиҳозлари томошабинларга ҳақиқий маданий байрам ҳиссини улашади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?