Америкалик машҳур актёр Итан Хоук бир пайтлар Леонардо Ди Каприо ижро этган афсонавий Жек Доусон ролидан воз кечганини эслаб, бу қароридан ҳеч қачон пушаймон бўлмаганини айтди.
54 ёшли Хоук ГҚ журналига берган суҳбатида “Титаник” фильми ортидан келган улкан машҳурликни ўша пайтда кўтара олмаган бўлардим, дея таъкидлади:
“Мен ҳеч қачон Лео каби бу даражадаги муваффақиятга эриша олмасдим”, — деди актёр.
Жеймс Кемероннинг 1997 йилда суратга олинган фильми Ди Каприони жаҳон юлдузига айлантирди. Унинг Кейт Уинслет билан экрандаги дуетини мухлислар ҳануз кино тарихидаги энг ёрқин жуфтликлардан бири сифатида эслашади.
Хоук ўша даврга қадар ҳам бир қатор йирик лойиҳаларда рол ўйнаган эди: “Ўлик шоирлар жамияти”, "Ҳақиқат чақиши", “Қуёш чиқишидан олдин” шулар жумласидан. Кейинчалик эса “Тренинг куни” фильми учун Оскар номинациясига ҳам сазовор бўлди. У ўшанда Дензел Вашингтоннинг уни қўллаб-қувватлаганини миннатдорчилик билан эслайди:
“Маълумотингизни мукофот оширмайди, балки сиз мукофотнинг қадрини кўтаришингиз керак”.
Шу билан бирга, Ди Каприо “Титаник” орқали Голливуд чўққисига кўтарилган бўлса-да, Хоук ўзининг ҳам бошқа йўл билан муваффақият қозонганига ишонади. У 1997 йилда ўша пайтдаги рафиқаси Умой Турман билан бирга “Гаттаке” фильмида суратга тушган эди.
Актёр 1998 йилда Турман билан турмуш қурди, бироқ 2005 йилда ажрашишди. Бу воқеа ОАВнинг катта эътиборига сабаб бўлган ва Хоук ўша пайтда матбуот қизиқишини оғир қабул қилганини яширмайди. Шунга қарамай, собиқ эр-хотин фарзандлари — бугунги кунда 27 ёшга кирган Мая ва 23 ёшли Левон учун самимий муносабатни сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.
Бугун ҳам Итан Хоук фаол ижод қилмоқда ва орадан йиллар ўтиб “Титаник”даги рад этилган рол ҳақида шундай дейди: Леонардо Ди Каприога насиб этган шон-шуҳрат унга ортиқча юк бўлиши мумкин эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!