Селин Дион олти йилдан ортиқ танаффусдан сўнг саҳнага қайтди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Селин Дион олти йилдан ортиқ танаффусдан сўнг саҳнага қайтди

“Титаник” фильми саундтрекида янграган “My Heart Will Go On” қўшиғи билан бутун дунёга танилган канадалик хонанда Селин Дион 12 сентябрь куни Парижда катта саҳнага қайтди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

58 ёшли санъаткор Plenitude Arenada олти йилдан ортиқ танаффусдан сўнг илк тўлиқ концертини берди. Унинг саҳнага қайтиши 2022 йилда унга ташхис қўйилган кам учрайдиган неврологик касаллик — мушаклар қаттиқлиги синдроми (stiff-person syndrome, SPS) билан боғлиқ узоқ давом этган танаффусдан кейин юз берди. Ушбу касаллик мушакларнинг қаттиқлашиши ва кучли спазмларга олиб келиши мумкин.

Концерт давомида хонанда 25 та қўшиқни жонли ижрода куйлади. Улар орасида “My Heart Will Go On”, “Because You Loved Me”, “The Power of Love”, “All By Myself” ва бошқа машҳур асарлар бор.

Selin Dion sahnada ikkita turli xil yaltiroq qora libosda qo‘shiq kuylamoqda.

Саҳнага чиқиши Дион учун ниҳоятда ҳаяжонли кечди. У ижро вақтида кўз ёшларини тия олмади ва мухлисларига қайтишга берган ваъдасини бажарганини айтди.

Шу тариқа, хонанданинг Париждаги чиқиши нафақат мухлислар учун узоқ кутилган концерт, балки унинг оғир хасталик билан боғлиқ синовлардан сўнг саҳнага қайтишидаги муҳим қадам бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?