date

Саида Мирзиёева Самарқанддаги халқаро концертда фарзандлари билан иштирок этди

Саида Мирзиёева Самарқанддаги халқаро концертда фарзандлари билан иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи, Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Самарқанддаги муҳим маданий воқелик ҳақида фикр билдириб ўтди. Унинг таъкидлашича, 1 сентябрь куни Самарқандда машҳур италиялик тенор Андреа Бочеллининг катта концерти бўлиб ўтди ва у мазкур тадбирга ўз фарзандлари билан ташриф буюрди.

Саида Мирзиёева постида Самарқанднинг тобора халқаро маданий алмашинув марказига айланиб бораётганини алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бой тарихий меросга эга ушбу қадимий шаҳар бугун турли халқларнинг маданияти ва анъаналарини бирлаштирган майдон сифатида тобора кўпроқ эътибор қўзғамоқда. Бу эса нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақанинг истиқболли келажаги учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

1 сентябрь куни Регистон майдонида ўтган Андреа Бочелли концерти бунга яна бир ёрқин мисол бўлди. Дунёга машҳур санъаткорнинг бетакрор овози Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ҳамроҳлигида бутун майдон узра жаранглаб, минглаб томошабинларни лол қолдирди.

Тадбирнинг UNESCO шафелигида ўтказилгани эса унинг жаҳон маданиятидаги беқиёс аҳамиятидан далолат берди. Бу воқеа нафақат санъат аҳли, балки бутун халқимиз учун унутилмас таассурот қолдирди.

Саида Мирзиёева ўз чиқишини шу сўзлар билан якунлади: «Самарқанд кун сайин халқаро маданий алмашинув марказига айланмоқда. Унинг обруси ва нуфузи ортиб, дунё маданиятига муносиб ҳисса қўшмоқда».

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Саида Мирзиёева Самарқанддаги халқаро концертда фарзандлари билан иштирок этди