Акшай Кумар: Болливуднинг «Олтин Одами»

Акшай Кумар: Болливуднинг «Олтин Одами»

Акшай Кумар — Ҳиндистон кино саноатида энг сермаҳсул ва машҳур актёрлардан бири. У 150 дан ортиқ фильмларда рол ўйнаган ва Болливудда “Khiladi” (“Ўйинчи”) унвони билан машҳур бўлган.

1967 йилда Панжобда туғилган Акшайнинг асл исми Раджива Ҳари Ом Бхатия. У илк бор Гонконгда ошпазлик ва жанг санъати билан шуғулланган, кейин эса Ҳиндистонга қайтиб, модельликдан актёрликка қадам қўйган.

1990 йилларда у “Khiladi” серияси билан катта обрў топди. Бугунги кунда у нафақат жанрли фильмларда, балки комедия ва драматик ролларда ҳам ўзини кўрсатган. “Hera Pheri”, “Bhool Bhulaiyaa”, “Airlift” ва “Kesari” унинг энг машҳур картиналаридан ҳисобланади.

Акшай Кумар: Болливуднинг «Олтин Одами»

Акшай Кумар нафақат актёр, балки ишбилармон ва хайрли ишлар тарафдори сифатида ҳам танилган. У фитнесга катта эътибор беради, ҳар куни соат 4:30 да уйғониб машқ қилади.

Форбс журнали маълумотига кўра, у дунёдаги энг кўп маош оладиган актёрлар қаторига кирган. Бир фильм учун ўртача 70–120 крор рупийгача ҳақ олади. Шу боис, мухлислари уни “Болливуднинг Олтин Одами” деб аташади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар