Миржалол Нематовнинг “Лола” таронаси қисқа вақтда 1,2 миллион марта томоша қилинди (видео)

Миржалол Нематовнинг “Лола” таронаси қисқа вақтда 1,2 миллион марта томоша қилинди (видео)

Хонанда Миржалол Нематов янги “Лола” номли қўшиғини мухлисларига тақдим этди. 8 октябрь куни хонанданинг YouTube каналида намойиш этилган тарона қисқа вақт ичида миллионлаб томошабинлар эътиборини қозонди.

Клип ҳозирга қадар 1,2 миллион мартадан ортиқ томоша қилиниб, унинг остида 1,2 мингдан зиёд изоҳ қолдирилган. Изоҳларда тингловчилар қўшиқ ва видеоклип ҳақидаги илиқ фикрларини билдириб, хонандага ижодий муваффақиятлар тиламоқда.

“Лола” таронасининг видеоклипида Миржалол Нематовнинг ҳамроҳи сифатида Нозанин Ғаффорова иштирок этган. Янги қўшиғи мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниб, ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокама қилинмоқда.

Агар ушбу таронани 1 баллдан 10 баллгача баҳолаш имконияти бўлса, унга неча балл қўйган бўлардингиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар