Инстаблогер ва қўшиқчи Юнкаа 23 ёшини нишонлаш муносабати билан “XXIII” номли янги трекни тақдим этди. Янги қўшиқ 7 октябр куни эълон қилинди.
Мазмун жиҳатидан бу қўшиқ Юнкаанинг шахсий ҳаёти, у орқали кечган синов ва муваффақиятлар ҳақидадир. Унда у юзма-юз келган қийинчиликлар ва таслим бўлмаслик руҳи ҳақида сўз юритади. Трекни барча мусиқа платформалари орқали тинглаш мумкин.
Юнкаанинг аввалги машҳур қўшиқлари қаторида “Дардим”, “Ёмғир”, “Airways” ҳамда Шокир билан ижро этилган “Ўзбошимча” дуэти бор. Шунингдек, 27 сентябр куни Марям Тиллаева билан дуэтда ижро этилган “Шунақа гаплар” қўшиғининг премьераси ҳам кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар