date

Алишер Узоқов "Ошиқман" номли янги қўшиғини тақдим этди

Алишер Узоқов "Ошиқман" номли янги қўшиғини тақдим этди

Актёр, режиссёр ва хонанда Алишер Узоқов ўзининг янги “Ошиқман” деб номланган қўшиғини тақдим этди, деб хабар қилди ижодий жамоаси.

Қўшиқ муаллифи — Алем Чориев бўлиб, у матнни ҳам ёзган, ҳамда композитор сифатида ҳам ишлаган. Аранжировка бўйича ишларни Аброр Абдураззоқов амалга оширган. Трек тўлиқ Алишер Узоқов продакшнида тайёрланган.

23 сентябрь куни эълон қилинган видеоклип YouTube платформасида 70 мингдан ортиқ маротаба кўрилган. Қўшиқни барча мусиқа платформалари орқали тинглаш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Алишер Узоқов "Ошиқман" номли янги қўшиғини тақдим этди