Американинг Лос-Анжелес шаҳридаги «Беверли Хилтон» меҳмонхонасида «Олтин глобус» киномукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади «Дарё» нашри.
«Олтин глобус» мукофотини «Энг яхши комедия ёки мюзикл» йўналишида «Ла-Ла Ленд» (La La Land) фильми қўлга киритди. Шунингдек, ушбу картина энг яхши режиссёрлик иши, энг яхши сценарий, мусиқа ва оригинал қўшиқ йўналишларида ҳам мукофотларга эга бўлди.
Бундан ташқари, Райан Гослинг ва Эмма Стоун мазкур фильмда ижро этган бош роллари учун мукофотга лойиқ деб топилди.
«Ой нури» (Moonlight) энг яхши драматик фильм деб топилди. «Энг яхши драматик актёр» йўналишида «Манчестер» (Manchester by the Sea) фильмида бош ролни ижро этган Кейси Аффлек ғолиб бўлди. Изабель Юппер эса «У» (Elle) фильмидаги роли учун энг яхши драматик актриса деб тан олинди.
Энг яхши драматик сериал «Тож» (The Crown) бўлди. «Энг яхши анимацион фильм» йўналишида мукофотни «Ҳайвонлар мамлакати» (Zootopia) мультфильми қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади