Афруза ва Алишер Узоқов янги дуэтини тақдим этди (саундтрек)

Афруза ва Алишер Узоқов янги дуэтини тақдим этди (саундтрек)

Хонанда Афруза ҳамда актёр, қўшиқчи Алишер Узоқов “Курашамиз” номли дуэтини тақдим этди. Композиция 28 сентябрь куни YouTube платформасида тингловчиларга ҳавола қилинди.

“Курашамиз” тез орада катта экранларга чиқиши кутилаётган “Чемпион” бадиий фильмининг расмий саундтреки ҳисобланади.

Қўшиқ инсоннинг ўз орзуси ва мақсади йўлида курашиши, турли қийинчиликларга қарамай олға интилиши ҳақида. Унда тўсиқлардан қўрқмаслик, ўз кучига ишониш ва бир кун келиб орзуга эришиш ғояси илгари сурилган.

Клипда “Чемпион” фильмидан айрим лавҳалар ҳам акс этган. Унда футболчи бўлишни орзу қилган болакайнинг ҳаёти ҳикоя қилинади. У катта футболга кириб бориш ва Тошкентдаги академияда таҳсил олишни истайди. Бироқ оиладаги моддий қийинчиликлар унинг орзуси сари йўлида жиддий тўсиққа айланади.

Шу тариқа “Курашамиз” қўшиғи ва унинг клипи “Чемпион” фильмининг асосий ғояларини — футболга бўлган орзу, оила меҳри, қийинчиликларни енгиб ўтиш ва мақсад сари интилишни бирлаштиради.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар