
Туркия кино оламида ўз ўрнига эга бўлган актриса Озгю Намал (Özgü Namal) ўзининг табиий ижроси ва самимий образлари билан миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган. У нафақат экрандаги, балки шахсий ҳаётида ҳам кўпчилик учун қизиқарли шахс ҳисобланади.
Озгю Намал 1978 йилда Истанбулда туғилган. У ёшлигиданоқ саҳна санъатига қизиққан ва Туркиянинг энг нуфузли таълим муассасаларидан бири — Истанбул университетининг Давлат консерваторияси актёрлик бўлимида таҳсил олган.
Унинг катта танилишига сабаб бўлган рол — бу албатта, афсонавий “Қашқирлар макони” (Kurtlar Vadisi) сериалидаги Элиф Эйлюл (Elif Eylül). образидир. Элиф — Полат Алемдарнинг севган аёли сифатида томошабинларнинг юрагидан жой олган ва сериалнинг энг ҳиссий эпизодларидан бири сифатида эсда қолган.

Шу рол орқали Озгю нафақат Туркияда, балки бутун Шарқ мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам катта мухлислар аудиториясига эга бўлди.
У жуда сермаҳсул актриса бўлиб, “Қашқирлар макони (Куртлар Вадиси)” сериалидан ташқари “Hanımın Çiftliği”, “Büyü”, “Polis”, “Mutluluk”, “Sıfır Dediğimde” ва “Merhamet” каби кўплаб машҳур фильмларда ва сериалларда рол ўйнаган.
Озгю Намал ҳар доим шахсий ҳаётини оммадан ёпиқ тутишни маъқул кўради. Аммо маълумки, у бир неча йил муқаддам йога устози Сердар Орал билан муносабатда бўлган ва 2014 йилда уларнинг муносабатлари расман никоҳ билан мустаҳкамланган.

Афсуски, 2020 йилда турмуш ўртоғининг вафоти Озгю учун катта зарба бўлган. Шу вақтдан кейин у экрандан узоқлашиб, болалари билан тинч ҳаёт кечиришни афзал кўрди.
Ҳозирги кунда актриса Истанбулдан узоқроқдаги табиат бағрида яшайди, экологик турмуш тарзини олиб боради ва йога, табиий соғлом овқатланиш ва болалар тарбияси билан шуғулланади.
Қизиқарли фактлар:
— Озгю Намал 2005 йилда Туркиянинг “Энг яхши актриса” мукофотига сазовор бўлган.
— У табиатни жуда яхши кўради ва кўпинча дарахтлар орасидаги суратларини Instagram саҳифасига жойлаштиради.
— Актриса сўнгги йилларда сериалларда иштирок этмаган бўлса-да, мухлислари уни экранга қайтишига умид қилмоқда.
Озгю Намал — нафақат Туркия, балки бутун минтақа учун ҳам илҳом манбаи бўлган аёл. Унинг “Қашқирлар макони”даги образи орқали кўпчилик севги, садоқат ва жасоратнинг ҳақиқий қийматини ҳис қилган.

Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.