Зебо Раҳимова Исландиядаги эртакнамо уйча билан яна барчани ҳайратда қолдирди (видео)

Блогер Зебо Раҳимова дунё бўйлаб саёҳатлари билан мухлисларини ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Бу сафар у Исландиядаги кўпчиликка суратлар орқали таниш бўлган, эртаклардан чиққандек кўринадиган уйчани кўрсатди.
Зебо ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ушбу маскандан видео жойлаб, ўз ҳайратини яширмади.
"Ман бу расм ясалган деб ўйлардим. Ҳаётда шу уйча бор экан, Исландия!" — дея изоҳ қолдирди блогер.
Видеони томоша қилган кузатувчилар ҳам ҳайратларини изоҳларда билдиришмоқда. Улар дунёда шунчалик эртакнамо ва гўзал манзиллар борлигидан ҳайратланиб, блогернинг саёҳатларига ҳавас қилишмоқда.
Зебо Раҳимова эса дунёнинг турли гўзал масканларини кашф этиб, таассуротларини мухлислари билан бўлишишда давом этмоқда.































Изоҳлар 0
…