Кристофер Нолан янги “The Odyssey” фильми учун икки миллион фут кино тасма ишлатди

1 дақиқа ўқиш898
Кристофер Нолан янги “The Odyssey” фильми учун икки миллион фут кино тасма ишлатди

Кристофер Нолан янги “The Odyssey” фильми учун икки миллион фут кино тасма ишлатди
Машҳур британиялик режиссёр Кристофер Нолан ўзининг энг йирик лойиҳаларидан бири — “The Odyssey” фильмини суратга олиш жараёнини якунлаганини маълум қилди.

Режиссёр Empire нашрига берган интервюсида айтишича, фильм учун икки миллион футдан (609,6 километр) ортиқ кино тасма ишлатилган. Суратга олиш ишлари 91 кун давом этган бўлиб, саҳналарнинг катта қисми ҳақиқий очиқ денгизда олинган.

“The Odyssey” — инсоният тарихидаги энг қадимги достонлардан бири бўлмиш Гомернинг “Odisseya” асари асосида яратилган янги талқин. Фильмда Met Deymon Одиссей ролини ижро этади. Шунингдек, Tom Holland, Ann Hetuey, Zendaya, Robert Pattinson каби юлдузлар ҳам иштирок этган.

Ноланнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа болалигида томоша қилган афсонавий саргузашт фильмларига ҳурмат сифатида яратилган:

“Болалигимда кўрган ўша Ҳаррйҳаусен руҳидаги фильмларни бугунги IMAX ва катта бюджет билан ҳеч ким қайта яратмаганди. Мен ана шу бўшлиқни тўлдиришни хоҳлардим,” — деди режиссёр.

Фильмнинг премераси 2026-йил 17-июль куни IMAX форматида бўлиб ўтади. Танқидчилар аллақачон “The Odyssey”ни Ноланнинг навбатдаги монументал асари деб атамоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?