“Одиссея” премьераси рекорд даромад билан бошланди

“Одиссея” премьераси рекорд даромад билан бошланди

Кристофер Ноланнинг узоқ кутилган “Одиссея” фильми премьера олдидан ўтказилган намойишлар орқали 17,6 миллион АҚШ доллари даромад йиғиб, 2026 йилнинг энг муваффақиятли стартини қайд этди. Бу ҳақда Variety нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, фильм олдиндан чипта савдоси бўйича шу пайтгача етакчилик қилиб келган “Ўйинчоқлар тарихи 5” анимацион фильмини ортда қолдирди. Таққослаш учун, Ноланнинг 2023 йилда “Оскар” мукофотини қўлга киритган “Оппенгеймер” фильми премьера олдидан 10,5 миллион доллар даромад тўплаган эди.

“Одиссея” 17 июльдан бошлаб кенг экранларга чиқди. Таҳлилчиларга кўра, фильм илк прокат ҳафтаси якунига қадар 90–100 миллион АҚШ доллари миқдорида касса йиғимини амалга ошириши мумкин.

Агар ушбу прогноз ўз тасдиғини топса, “Одиссея” Кристофер Ноланнинг 2012 йилда намойиш этилган “Қора рицар: Афсонанинг туғилиши” фильмидан кейинги энг муваффақиятли дебютига айланади. Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм илк ҳафта якунида 160 миллион АҚШ доллари даромад йиғган эди.

Мутахассислар эса “Одиссея” ҳам йилнинг энг катта киноҳитларидан бирига айланишини тахмин қилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар