
Машҳур пара енгил атлетикачи, Паралимпия ўйинлари совриндори Асила Мирзаёрова она бўлди. У 22 ноябрь куни қиз фарзанд дунёга келтирганини ўзининг ижтимоий тармоқлари орқали маълум қилди.
Асила бу хурсандчиликни қуйидаги сўзлар билан улашди: “Оиламизга янги чемпионка келди — 22.11.2025.” Унинг ушбу самимий эълони спорт жамоатчилиги ва мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.
Паралимпия чемпиони бўлган спортчимизга жамият вакиллари, спортчилар ва оддий фуқаролар томонидан бахт, соғлиқ ва узоқ умр тилаклари билдирилмоқда. Асила Мирзаёрова нафақат спортда, балки ҳаётда ҳам ҳақиқий чемпион эканини яна бир бор исботлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.