
Ўзбек санъат оламида истеъдодли актриса ва хонандалар кўп, аммо улар қурган мустаҳкам оила ва юлдузли сулолалар ҳамиша мухлислар эътиборида бўлади. Айниқса, машҳурларнинг машҳур келинлари — санъат ва шоу-бизнес оламининг энг кўп муҳокама қилинадиган мавзуларидан биридир. Кимдир саҳнадаги маҳорати билан танилган бўлса, бошқаси оилавий ҳаёти, келинларининг истеъдоди ёки машҳурлиги билан эътиборга тушади.
Қуйида санъат оламидаги танилган “машҳур келинлар” рўйхатини тақдим этамиз.
1. Актриса Раъно Зокированинг келини — Дилбар Зокирова

Ўзбек кино оламининг бетакрор актрисаси Раъно Зокирова санъатга қўшган улкан ҳиссаси билан танилган. Унинг келини — актриса ва блогер Дилбар Зокирова ҳам ўзининг чиройи, ижоди ва фаол блогерлик фаолияти билан катта аудиторияни ўзига жалб қилган.
2. Режиссёр Зебо Наврўзованинг келини — Асал Шодиева

Ўзининг юксак маҳорати билан танилган режиссёр Зебо Наврўзова ўзбек киносига кўплаб муваффақиятли фильмларни тақдим этган. Унинг келини Асал Шодиева эса энг севимли актрисалардан бири сифатида томошабинлар қалбидан жой олган. Нафислиги, истеъдоди ва экрандаги жозибаси билан Асал Шодиева санъат оламида мустаҳкам ўрин эгаллаган.
3. Хонанда Гули Асалхўжаеванинг келини — Асал Абдуллаева

Ўзининг ширали овози ва саҳнадаги нозик ижроси билан танилган хонанда Гули Асалхўжаеванинг келини ҳам санъат оламидан. Актриса ва блогер Асал Абдуллаева ижтимоий тармоқдаги машҳурлиги, ижодий ишлари ва гўзаллиги билан кенг аудиторияга эга.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.