date

Лайли ва Мажнуннинг эгизак фарзандлари 8 ойлик бўлди (видео)

Лайли ва Мажнуннинг эгизак фарзандлари 8 ойлик бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқларда “Лайли ва Мажнун” номи билан машҳур бўлган машҳур жуфтлик яна бир бор кузатувчиларини қувонтирди. Улар шахсий саҳифаларига эгизак фарзандлари — Умар ва Раййонанинг 8 ойлик бўлганини нишонлаб, меҳрга тўла видео-пост жойлашди.

Пост остида улар “Маша Аллоҳ, Алҳамдулиллаҳ. Ният қилганларга насиб қилсин”, деган дуоли изоҳ қолдириб, барча ота-оналикни орзу қилаётганларга ҳам эзгу тилак йўллашди.

Видео лавҳаларда Умар ва Раййонанинг туғилган илк кунларидан тортиб, бугунги 8 ойлик қувончли паллаларигача бўлган энг муҳим лаҳзалар жамланган. Уларнинг илк табассуми, биринчи марта эмаклаган онлари, ота-онасининг меҳрли қучоғида ўтган унутилмас вақтлар — барчаси видеода ўз аксини топган.

Мазкур видео ижтимоий тармоқларда тезда кенг тарқалиб, кузатувчилардан кўплаб табриклар ва илиқ изоҳлар ёғилди. Эгизакларнинг ҳар бир янги ойлиги Лайли ва Мажнун оиласи учун катта бахт, кузатувчилар учун эса ёқимли таассурот бўлиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Лайли ва Мажнуннинг эгизак фарзандлари 8 ойлик бўлди (видео)