date

Нилуфар Усмонованинг илк бор саҳнага неча ёшида чиққанини биласизми?

Нилуфар Усмонованинг илк бор саҳнага неча ёшида чиққанини биласизми?

Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Нилуфар Усмонова яқинда “навоТВ” кўрсатувига берган интервюсида болалик хотираларини эслаб, илк саҳна тажрибаси ҳақида қизиқарли маълумот билан бўлишди. Хонанданинг айтишича, у илк бор 8 ёшида Халқлар Дўстлиги саройида қўшиқ айтган ва ўша кун унинг санъатга бўлган муҳаббатини янада мустаҳкамлаган.

Нилуфар Усмонова ўша ёшгина, аммо дадил саҳнага чиққан қизалоқ ҳақидаги хотирасини шундай ифодалайди:

“Олдинлари билинмасди, ҳозир эса саҳнага чиқишимда ҳаяжон бўлади. Ҳаяжоним кучайган пайтларда ўша кичкина Нилуфарни эслайман, кўз олдимга келтираман ва шундан ўзимга мотивация оламан”, — дейди хонанда.

Унинг бу самимий эътирофи мухлислар орасида илиқ кутиб олинди. Чунки Нилуфар Усмонованинг бугунги ютуқлари ва профессионал саҳнадаги ишончи айнан болаликдаги илк қадамлардан бошлангани яна бир бор исботланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Нилуфар Усмонованинг илк бор саҳнага неча ёшида чиққанини биласизми?