date

Актриса Феруза Норматова: “Менинг устимдан ёзиб беришибди”

 Актриса Феруза Норматова: “Менинг устимдан ёзиб беришибди”

Актриса Феруза Норматова Instagram'да тарқалган янги видеода ўзига нисбатан ёзилган ариза ва нотўғри айбловлар ҳақида кескин муносабат билдирди. Актрисанинг айтишича, унинг устидан “маъмурий жавобгар шахс” сифатида расмий хат юборилган, аммо у бу ҳолатни мутлақо асоссиз деб ҳисоблайди.

Видеода Феруза қуйидагиларни баён қилади:

“Биз бир тоққа чиқмайлик экан, биз бахтли яшамайлик экан. Менинг ҳам устимдан ёзиб беришибди. Энди мени ҳам айбламоқчимисизлар? Уйимизга маъмурий жавобгар шахс сифатида хат келибди. Ахир мен ҳеч қаерга бормаган бўлсам, ҳеч кимга тушунтириш хати бермаган бўлсам, қандай қилиб мени айбдор қилишингиз мумкин? Ўзи менманми ўша сизлар айблаётган одам?”

Актриса, шунингдек, айрим масъул ходимларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтиб ўтди:

“Баъзи қонун ходимларини ҳам текширтириш керак. Уларнинг устидан ҳам текширув очилиши шарт деб ўйлайман,” — деди у.

Ферузанинг ушбу мурожаати ижтимоий тармоқларда катта муҳокама уйғотди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Актриса Феруза Норматова: “Менинг устимдан ёзиб беришибди”