date

Муниса Ризаева эрини сохта деб ўйловчиларга жавоб берди

Муниса Ризаева эрини сохта деб ўйловчиларга жавоб берди

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Муниса Ризаева эрининг ҳақиқийлигини шубҳа остига қўйганларга жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, кўплаб одамлар эрининг сохта эканини ўйлашади, аммо у бунга қарши чиқиб, ўзининг Instagram саҳифасида шу ҳақда очиқдан-очиқ фикр билдирди.

Муниса, эрининг ҳар куни ишлари билан банд бўлишини айтиб, улар орасидаги алоқага изоҳ берди: "Мани хўжайиним эрталабдан кечгача телефонда ўтиради, чунки ишлари шунақа," деб ёзди хонанда. У Дубайга саёҳат қилаётганда, эрининг бошқа тарафдан ўтганини, ўзининг ва боласи билан бошқа йўналишда борганини ҳам таъкидлаб ўтди. “Биз алоҳида келдик, эрим юкларни олди, телефонда ишлади, мен эса қайси юклар бизларники эканини ҳал қилиб олдим,” деди Муниса.

Бундан ташқари, Муниса Instagram изоҳларида ёзилган бир одамнинг фикрига ҳам жавоб берди. У киши "Муниса, эрингиз сохта экан,уни фақат олдизда олиб юрасиз" деган эди. Муниса эса бундай хабарларни рад этиб, “Эрим ҳақиқий, фақат ишлари шундай” деб жавоб қайтарди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева эрини сохта деб ўйловчиларга жавоб берди