date

“Беном” концертида рекорд: бир кечада 4 та “Marry Me” бўлди

“Беном” концертида рекорд: бир кечада 4 та “Marry Me” бўлди

"Беном" гуруҳининг 30 ноябрь куни Халқлар Дўстлиги Саройида бўлиб ўтган концерти нафақат мусиқий кеча, балки ҳақиқий романтик байрамга айланди. Тадбир давомида содир бўлган воқеалар ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, катта шов-шувга сабаб бўлди.

Концерт ўрталарида саҳна олдида ўтирган севишганлар орасидан бир йигит кутилмаганда севган қизига гулдаста бериб, омма олдида севги изҳор қилди. Қизнинг “ҳа” деб жавоб бериши зални ҳаяжонга солди, томошабинлар қарсаклар билан бу жуфтликни қўллаб-қувватлашди. Ушбу романтик лаҳза бошқа жуфтликларга ҳам мотивация берди.

Орадан кўп вақт ўтмасдан, иккинчи жуфтлик ҳам томошабинлар кўз ўнгида турмуш қуриш таклифи — “marry me” маросимини ўтказишди. Бу кутилмаган ҳолат залда янада кўтаринки кайфият яратди.

Шу билан тугамади. Учинчи йигит ҳам севгилисига саҳна ортида турли гувоҳлар қаршисида севги изҳор қилди. Кетма-кет содир бўлган ушбу таклифларни кўриб, яна бир ошиқ бу вазиятдан руҳланиб, ўз жуфтига тўй таклифини берди.

Шундай қилиб, биргина концерт давомида бир вақтнинг ўзида 4 та жуфтлик турмуш қуриш таклифини амалга оширди. Жами 8 нафар ошиқ-маъшуқ концертни унутилмас романтик лаҳзага айлантириб, ўз бахтларига илк қадамни қўйишди.

“Беном” концерти шу тариқа нафақат мусиқий томоша, балки муҳаббат ва бахтнинг рамзига айланган кечага айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Беном” концертида рекорд: бир кечада 4 та “Marry Me” бўлди