date

Шаҳзода кутилмаганда ижодга қайтди

Шаҳзода кутилмаганда ижодга қайтди

Хонанда Шаҳзода ўзининг Instagram саҳифасига янги видео пост жойлаб, мухлисларини қувонтирди. У видео остига “Шаҳзода яна ижодда” деб ёзиб, узоқ танаффусдан кейин саҳнага қайтганини расман маълум қилди.

Пост қисқа фурсатда катта қизиқиш уйғотди. Мухлислар хонанданинг қайтишини илиқ кутиб олган ҳолда кўплаб лайклар босди ва самимий фикрлар қолдиришди. Изоҳларда: “Сизни яхши кўрамиз”, “Сизни соғиндик”, “Ураа, ниҳоят қайтдингиз!” каби қувончли ва қўллаб-қувватловчи комментлар кўплаб учради.

Шаҳзоданинг ушбу қайтиши ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлди ва унинг янги ижодий ишлари мухлислар орасида катта кутилётганини яна бир бор намоён этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода кутилмаганда ижодга қайтди