
Актриса Нигина Жабарова сўнгги кунларда ўзининг Instagram саҳифасида қатор ҳайратланарли видео постлар билан бўлишмоқда. У болаликдан орзу қилган манзилларни зиёрат қилиш учун дунёнинг турли нуқталарига саёҳат қилаётгани билан мухлисларини яна бир бор лол қолдирди.
Нигинанинг эътибор тортган постларидан бири — “Салом, Арктика” деб номланган видео бўлди. Унда у ҳақиқатан ҳам Арктика ҳудудига сафар қилгани, оппоқ музликлар, сокин сувлар, ноёб қушлар ва ҳайвонот олами билан яқиндан танишганини намойиш этади. Видеодан унинг ҳайрат ва қувончи яққол сезилиб туради.
Актриса яна бир видеосида эса яна бир катта орзусини амалга оширганини билдирди. У пост остига “Яна бир орзум бўлган — Шимол ёғдуси” деб ёзган. Роликда у мамнунлик ва ҳаяжон билан ажойиб “aurora borealis” манзарасини мухлислари билан бўлишади. Ранг-баранг нурлар остидаги видеони томоша қилган кўпчилик мухлислар актрисага қойил қолган ҳолда илиқ комментлар қолдирган.
Нигина Жабарованинг ушбу орзуларга бой саёҳати ижтимоий тармоқларда катта муҳокама уйғотди. Унинг жасорати, дунёни кашф этиш иштиёқи ва орзулар сари интилиши кўплаб инсонларга илҳом бермоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.