date

Наргиза Абдуллаева онасидан нега кечирим сўради?

Наргиза Абдуллаева онасидан нега кечирим сўради?

Актриса Наргиза Абдуллаева “НавоТВ 13-студия” дастурида жуда шахсий ва самимий лаҳзани ўртоқлашди. Дастур бошловчиси ундан:

“Онангиздан кечирим сўрашингиз керак бўлса, нима учун кечирим сўрар эдингиз?” — деб савол бергач, актриса самимий равишда қалбдагиларини очди.

Наргиза ўз жавобида қуйидагиларни айтди:

“Ҳеч ким фаришта эмас. Биласизми, одам энг кўп кимга қаттиқ гапиради — уни кўтара оладиган, тушуна оладиган одамларга. Баъзан кимдандир аламимни олиб, онамга овозимни кўтарган пайтларим бўлган. Жуда қаттиқ эмас, лекин барибир кўтарилган овоз билан. Арзимайдиган инсонлар учун онамдан аламимни олганим учун ўзимдан уяламан. Онамни жуда яхши кўраман, чин дилдан қадрлайман. Шунинг учун онамдан узр сўрайман,” — деди у кўзлари намланиб.

Актрисанинг ушбу самимий эътирофи мухлислар ва томошабинлар қалбига етиб борди. У ўз гаплари орқали нафақат онасидан, балки жамиятга ҳам бир сабоқ берди: она меҳрининг қадрига етиш, унга баланд овозда гапирмаслик ва ҳар бир онанинг ҳурматга лойиқ эканини яна бир бор эслатди.

Наргизанинг ушбу очиқчасига қилган эътирофи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Наргиза Абдуллаева онасидан нега кечирим сўради?