
Актриса Дурдона Қурбонова Севимли телеканали учун тайёрланаётган Янги йил дастури съёмкаларидан навбатдаги ёрқин лаҳзани мухлислар билан бўлишди. У Instagram саҳифасига жойлаган янги постида хонанда Миржалол Неъматов билан биргаликда ижро этган “Дилбар” номли дует бўлди.
Дурдона ва Миржалолнинг дуетдаги уйғун овозлари, саҳнадаги самимий муҳит ва қўшиққа мос равишда бажарилган рақслари обуначиларда катта таассурот қолдирди. Томошабинлар уларнинг ҳар икки ижросини “чиройли”, “мос”, “янги йиллик кайфиятга тўла” деб эътироф этишди.
Кадр ортидаги видеолардан ҳам билиниб турибдики, Янги йил байрамига ҳам оз вақт қолган, съёмкалар эса қизғин давом этмоқда. Дурдонанинг ушбу постига жуда кўплаб илиқ фикрлар, табриклар ва қўллаб-қувватловчи изоҳлар ёғилди.
Актриса ва хонанданинг бундай кутилмаган дуети кўплаб мухлисларда катта қизиқиш уйғотди ва байрам олдидан янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.