
Хонандалар Лайли ва Мажнун ўзларининг Instagram саҳифаларида янги, жуда меҳрли пост билан ўртоқлашди. Улар пост остига:
“Машааллоҳ, болажонларимиз 9 ойлик бўлишди. Алҳамдулиллаҳ”, — дея самимий изоҳ қолдиришди.
Постдан маълум бўлишича, уларнинг эгизак фарзандлари — ўғли Умар ва қизи Раййона 9 ойлик бўлганини нишонлаш мақсадида ота-онаси улар билан бирга чиройли фотолавҳалар тайёрлаган. Ушбу суратлар орқали Лайли ва Мажнун бу унутилмас лаҳзаларни муҳрлаб, уни мухлислари билан бўлишишни исташган.
Расмларда катта “9” рақамли шар, “9 ойлик” деб ёзилган торт, шунингдек, байрамона салютчалар акс этган бўлиб, барчаси жуда чиройли безатилган. Эгизакларнинг беғубор табассуми, ота-онанинг қувончга тўла нигоҳи — барчаси мухлислар қалбига илиқлик бағишлади.
Лайли ва Мажнуннинг юз-кўзларидаги чексиз шодлик, фарзандларининг ҳар бир ўсиш лаҳзаси улар учун қанчалик қадрли эканини яна бир бор намоён этди.

Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.