Малика Равшанова: “12 йилда бирор марта ҳам телефон сотмаганман!” (видео)

Малика Равшанова: “12 йилда бирор марта ҳам телефон сотмаганман!” (видео)

Хонанда Малика Равшанова ўзининг Instagram саҳифасида қизиқарли видеопост жойлаб, мухлисларини ҳайратда қолдирди. У 12 йил давомида бирор марта ҳам телефон сотмаганини айтиб ўтди. Санъаткор видеода қўлидаги илк телефонини кўрсатиб:

“Бу менинг биринчи iPhone'им. Унинг қайси йилда чиққани ёки модели менга қизиқ эмас. Мени энг кўп қизиқтирадигани — ичидаги хотиралар,” — дея таъкидлади.

Малика Равшанованинг айтишича, ҳар бир телефонида фарзандлари ва оиласига оид қадрли, унутилмас, ширин лаҳзалар сақланиб қолган. Шу боис у ҳеч бир телефонини сотмас экан.

Санъаткор шунингдек, ўзининг “коллекцияси”га яна бир янги телефон қўшилганини айтиб, постни қуйидаги сўзлар билан якунлади:

“Бу янги телефонимга ҳам ҳаётимиздаги бахтли лаҳзаларни муҳрлаш насиб қилсин!”

Хонанданинг бу самимий изоҳи кўплаб мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.


Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар