Умар Шамсиев: "Этмаган эканман..." (видео)

Умар Шамсиев: "Этмаган эканман..." (видео)

Хонанда Умар Шамсиев “НавоТВ”нинг “Мен учун…” кўрсатувида бошловчининг қуйидаги саволига дуч келди: "Охирги марта қачон отангизга: Дада, мен сизни яхши кўраман дедингиз?"

Умар эса бироз тушкунлик билан, афсусланиб жавоб берди: "Этмаган эканман..."

Шунда бошловчи юмор билан қўшимча қилди: "Наҳотки, бу фақат учта сўздан иборат бўлса?" ва яна сўради: "Бугун айта оласизми: Дада, мен сизни яхши кўраман?", деб.

Хонанда эса ҳеч иккиланмасдан жавоб берди:

"Ҳа, албатта айтаман. Ҳозироқ айтаман. Фурсатдан фойдаланиб, мени кўриб турган дадам Аҳмаджон отам, илоҳим, умрингиз узоқ бўлсин. Онам билан қўшилиб қариб, бахтимизга соғ-саломат бўлиб юринг. Илоҳим, ҳеч қачон касал бўлманг. Дада, сизни чин юракдан, чин қалбимдан яхши кўраман."

Бу жонли эфирдаги ҳаяжонли лаҳзалар томошабинлар қалбини ларзага келтирди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар