
Актриса Маржона Мирзаалиева ўзининг Instagram саҳифасига фарзандининг 3 ёшни қаршилаганига доир фото ва видеоларни жойлаб, бу қувончли лаҳзаларни мухлислари билан бўлишди.
Пост остида у шундай меҳрга тўла сўзларни қолдирди:
"Жоним болам, Аллоҳ азиз қилган фарзандим, кўзимнинг нури. Илоҳим, Аллоҳ суйган бандалардан бўлинг. 3 ёшингиз муборак бўлсин! Оналик бахтини берганингиз учун раҳмат. Сиз билан ўтган синовларимиз ортда қолсин. Аллоҳ доим биз билан бўлсин. Сизни менга инъом этган Роббимга беҳисоб шукр — ҳаётимнинг мазмуни. Ҳар бир ёзилган синовига розиман. Сиздай бахтни бергани учун минг шукр. Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, болажоним!"
Шу баҳонада маълум бўлдики, Маржонанинг ўғлининг исми — Муҳаммадҳабиб.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.