
Дизайнер, актриса ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг Instagram саҳифасида мухлисларини қувонтирган янгиликни маълум қилди. У болажонлар учун Янги йил олди тақдим этиладиган “Сеҳрландия” номли мультфильмда қаҳрамонлардан бирига овоз бераётгани ҳақида гапирди.
Шаҳзода постида шундай деб ёзди:
“Бу қаҳрамоннинг характери билан ўхшаш томонларимиз бор. Чунки дўстим ёки яқин инсонимни кимдир хафа қилса, мен ҳам биринчи бўлиб қатъият билан майдонга чиқадиганларданман.”
Актриса шунингдек:
“Кичкина бўлса-да, жуда жасур, меҳрибон ва ўзига хос қизча — бизнинг ягона персонажимиз Биби!” — дея қўшимча қилди.
Мультфильмнинг Янги йил арафасида — 25 декабрь куни премера қилиниши ҳам ошкор этилди. “Сеҳрландия” бу йилнинг асосий байрамона томошаларидан бири бўлиши кутилмоқда.
Шаҳзода болаликдан қилган орзусининг ниҳоят ушалганини ҳам ҳаяжон билан айтиб ўтди:
“Мен болаликдан мультфильмга овоз беришни орзу қилардим. Лекин киноактриса бўлишни ҳеч истамаганман. Мана, 34 ёшимда ниҳоят орзум амалга ошди — Биби образига овоз беряпман”, — дея сўзларини якунлади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.