
Хонанда Севинч Мўминова “Ширчой” кўрсатувида қизиқарли саволга дуч келди. Бошловчи ундан: “Исмингизни ким қўйган ва нега айнан Севинч деб қўйилган?” — деб сўради.
Севинч Мўминова кулиб туриб, исми ортидаги қизиқарли воқеани батафсил гапириб берди:
“Исмимни онам қўйганлар. Ота-онам иккита исм ўртасида иккиланиб қолишган: Севинч қўяйликми ёки Маржона бўладими, деб. Ҳар иккаласи ҳам ёққани учун қайси бирини танлашни билишмаган. Кейин нимадир ясаб, иккита томонга исм ёзишган — бир томонига Севинч, иккинчисига Маржона. Шундан кейин 3 марта ўша нарсани отиб кўришган. Ишонармидингиз, ҳар учаласида ҳам Севинч исми чиққан!”
Хонанда ҳазил аралаш давом этди:
“Шундан кейин Севинч севинч олиб келсин, деб исмимни Севинч қўйганлар”, — дея меҳр билан ҳикоя қилди.
Санъаткорнинг бу самимий ҳикояси мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди — зеро, машҳур хонанданинг исми тасодифий эмас, худди тақдирнинг ўзи танлагандек жараён орқали қўйилган экан.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.