date

Рухшона оилавий сирни очди: ота-онаси нега ажрашган?

Рухшона оилавий сирни очди: ота-онаси нега ажрашган?

Хонанда Рухшона илк бор ота-онасининг ажрашувига сабаб бўлган оғриқли ва мураккаб ҳаётий воқеани очиқчасига сўзлаб берди. Унинг айтишича, бу ҳолат у туғилганидан кейин маълум бўлган оилавий ҳақиқат билан боғлиқ.

Рухшонанинг ҳикоя қилишича, отаси онасига ўша пайтда ўзининг биринчи хотини ва ундан бўлган уч нафар фарзанди борлигини тан олган. Бу сир илгари яшириб келинган бўлиб, бунга сабаб биринчи турмуш ўртоғининг оғир касаллик — рак билан хасталангани бўлган.

Хонанданинг айтишича, отаси онасига: “Менда учта фарзандим бор, уларни катта қила оласанми?” деб мурожаат қилган. Онаси эса бу масъулиятни ўз зиммасига олишга рози бўлган ва болаларни тарбиялашга тайёрлигини билдирган.

Бироқ ҳаёт кутилмаган бурилиш ясаган. Аллоҳнинг тақдири билан биринчи хотин соғайиб кетган. Натижада вазият янада мураккаблашган ва бу ҳолат оилавий муносабатларга жиддий таъсир кўрсатган.

Рухшона бугун бу воқеани хотирлар экан, аслида унинг икки нафар акаси ва бир опаси борлигини айтиб ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Рухшона оилавий сирни очди: ота-онаси нега ажрашган?