date

Ширин Заитовадан кутилмаган жавоб: уни йиғлатган ягона фильм

Ширин Заитовадан кутилмаган жавоб: уни йиғлатган ягона фильм

Хонанда Ширин Заитовага журналист томонидан: “Сизни ҳақиқатан йиғлатган фильм қайси?” деган савол берилди.

Саволга самимий жавоб берган хонанда, фильм томоша қилишга нисбатан ўзига хос қарашлари борлигини очиқ тан олди. Унинг айтишича, у одатда фильмларда кўп йиғламайди.

— “Ўзи камдан-кам фильмларда йиғлайман. Эмоционал инсон бўлсам ҳам, негадир фильм кўрганда кўз ёш тўколмайман. Қолаверса, бирор фильмни иккинчи марта қайта кўришни ҳам ёқтирмайман. Чунки биринчи мартаёқ воқеаларни билиб бўламан, кейин эса ҳаяжон қолмайди, қизиғи йўқолади,” — деди Ширин Заитова.

Шу билан бирга, хонанда истисно тариқасида унга чуқур таъсир қилган бир фильмни ҳам тилга олди.

— “Шунингдек, "Хатико" фильми менга жуда таъсир қилган. Ундаги садоқат ва ҳис-туйғулар инсонни бефарқ қолдирмайди,” — дея қўшимча қилди у.

Ширин Заитовадан бундай самимий ва очиқ жавоб мухлислар орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Унинг фикрлари кўплаб томошабинлар ҳиссиётлари билан ҳамоҳанг экани қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ширин Заитовадан кутилмаган жавоб: уни йиғлатган ягона фильм