
Муқимий номидаги мусиқий театр актёри Турғун Бекназаров унвон ва уй-жой муаммоси билан Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедовга мурожаат этди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Хабар беришларича, вазир ҳар иккала масала бўйича 2017 йилнинг тўртинчи чорагида муаммоларни бартараф этиш борасида бошқарма бошлиқларига топшириқлар берган.
«Гарчи Турғун Бекназаров томонидан баён этилмаган бўлса-да, Баҳодир Аҳмедов 2017 йил кузида актёрнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан ижодий кеча ташкил қилиш борасида ҳам тегишли кўрсатма берди», — дейилади вазирлик ахборотида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар