
Хонанда Манзурага журналист томонидан: “Агар яна кинога қайтсангиз, ким билан партнёр сифатида рол ўйнашни хоҳлардингиз?” деган савол берилди. Манзура бу саволга ўйлаб ўтирмасдан: “Улуғбек Қодиров билан,” дея жавоб қайтарди.
Хонанда сўзини давом эттириб, илгари “Севгинатор” фильмида ҳам Улуғбек Қодиров билан бирга рол ижро этганини эслаб ўтди. Унинг айтишича, фильм суратга олиш жараёнида турли қийинчиликлар бўлган, ана шундай вазиятларда Улуғбек Қодиров унга катта ёрдам ва кўмак кўрсатган.
Манзура Улуғбек Қодировни нафақат профессионал актёр, балки инсоний фазилатлари билан ҳам алоҳида ҳурмат қилишини таъкидлади. “У оиласини, турмуш ўртоғини ва фарзандларини жуда яхши кўради. Айнан шу жиҳатлари сабабли мен уни инсон сифатида бошқача қадрлайман,” — деди хонанда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.