date

Муниса Ризаевани кулдирган совға қутиси ичида нима бор эди?

Муниса Ризаевани кулдирган совға қутиси ичида нима бор эди?

Машҳур хонанда Муниса Ризаева яна мухлисларини кулдирган видео билан эътибор марказида бўлди. Хонанда ўзининг ижтимоий тармоқларида яқин дугонасидан олган ноодатий совғани намойиш этди.

Видеода кўринишича, Муниса Ризаевага чиройли тарзда безатилган, кутилмаган совға қутиси топширилади. Дастлаб хонанда совға ичида нимадир қимматбаҳо буюм бўлишини тахмин қилади.

Совға қутиси ичидан 5 пачка 2 минг сўмлик купюралар чиқади. Бу ҳолат Муниса Ризаевани бир зумда кулдириб юборади. Хонанда кулгисини яшира олмай, ушбу ҳазил-мутойиба аралаш совғани самимий тарзда қабул қилади.

Мухлислар ҳам видеога бефарқ қолмади. Изоҳларда кўпчилик бундай совғани “ижодкорона ҳазил”, “самимий дўстлик рамзи” дея баҳолади. Айримлар эса “қиммат совғадан кўра, кайфият кўтаргани муҳим” деган фикрларни ёзиб қолдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаевани кулдирган совға қутиси ичида нима бор эди?