Том Ҳолланд ва Зендаяга Ўргимчак одам тасвирли махсус байроқ совға қилинди (видео)

“Spider-Man: Brand New Day" фильмининг Мекцикадаги тақдимоти чоғида Том Ҳолланд ва Зендая мухлислар томонидан тайёрланган ноодатий совғани қабул қилиб олди. Уларга Ўргимчак одам тасвири туширилган, қўл меҳнати билан тайёрланган махсус Мексика байроғи топширилди.
Актёрлар совғани саҳнанинг ўзида очиб кўриб, мухлисларнинг ижодкорлиги ва эътиборидан мамнун бўлганини яширмади. Улар йиғилганларга самимий миннатдорлик билдириб, илиқ кутиб олингани учун алоҳида раҳмат айтди.
Мазкур таъсирли лаҳза тадбирнинг энг эсда қоларли воқеаларидан бирига айланди. Видеолар ва суратлар қисқа фурсатда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кино ихлосмандлари томонидан катта қизиқиш билан улашилди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…