Фарангиз Абдазова ўғлига қандай исм қўйгани маълум бўлди (видео)

Фарангиз Абдазова ўғлига қандай исм қўйгани маълум бўлди (видео)
Қисқача

Актриса Фарангиз Абдазова 8 август куни ўғил фарзандли бўлганини маълум қилганди. Унинг сўнгги видеосида чақалоқ билан туғруқхонадан чиқиши ва яқинлари томонидан кутиб олиниши акс этган. Безаклар орасидаги «Бабй Самир» ёзуви орқали чақалоққа Самир исми қўйилгани маълум бўлди. Фарангиз Абдазова ўғлини «Оиламизнинг илк митти фариштаси» деб атаган.

Актриса Фарангиз Абдазова оиласидаги қувончли янгилик билан бўлишгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Санъаткор 8 август куни ўғил фарзандли бўлганини ижтимоий тармоқда маълум қилганди.

Актрисанинг сўнгги видеосида эса чақалоқ билан туғруқхонадан чиқиш жараёни акс этган. Кадрларда Фарангиз Абдазовани яқинлари кутиб олаётгани, уй олди эса махсус безатилганини кўриш мумкин.

Эътиборли жиҳати, безаклар орасида «Baby Samir» ёзуви ҳам бор. Шу орқали янги меҳмонга Самир исми қўйилганини билиш мумкин.

Фарангиз Абдазова видео остида ўғлини «Оиламизнинг илк митти фариштаси» дея атаган. Чақалоқни кутиб олиш маросимида оила аъзолари ва яқинлари ҳам иштирок этиб, ёш ота-онанинг қувончига шерик бўлишган.

Актрисанинг мухлислари ҳам ушбу қувончли хабарни илиқ қарши олиб, изоҳларда Фарангизни оналик бахти билан табриклашмоқда. Улар чақалоққа соғлик-омонлик, узоқ умр ва бахт тилаб, самимий тилакларини билдиришган.

Биз ҳам Фарангиз Абдазова ва унинг турмуш ўртоғини ота-оналик бахти билан муборакбод этамиз. Кичик Самирга эса мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахтли болалик тилаймиз!

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар