Шаҳзода ўғиллари билан биргаликда байрамни Дубайда кутиб олди

Гўзал хонанда Шаҳзода Янги йил байрамини ўғиллари билан бирга Дубай шаҳрида кутиб олди. Ҳозирда у машҳур сайёҳлик масканида дам олиб, байрам кайфиятини яқинлари билан бирга ўтказмоқда.
Хонанда ўзининг ижтимоий тармоқларида байрам оқшомидан лавҳалар улашиб, ҳис-туйғуларини самимий изоҳ билан ифода этди. Шаҳзоданинг сўзларига кўра, Дубай осмонини ёритган мушакбозликлар жуда баланд ва ҳаяжонли бўлган, аммо тун сокинлик ва бахт туйғусига тўла ўтган.
“Янги йилни ўғилларим билан шундай илиқ ва хотиржам муҳитда нишонладик”, — дея ёзади хонанда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг