date

Ботир Қодировдан янги премьера клип "Тилга кирса гапирар"

Ботир Қодировдан янги премьера клип "Тилга кирса гапирар"

Ўзбек эстрадасининг ўз йўлига эга ижодкорларидан Ботир Қодиров мухлисларига навбатдаги янгилигини тақдим этди. Хонанда “Тилга кирса гапирар” номли янги қўшиғи ҳамда унга ишланган видеоклипни омма эътиборига ҳавола қилди.

Мазкур тарона учун суратга олинган клип режиссёри — Абдуҳалил АС, продюсерлик ишларини эса Асрор Исохўжаев олиб борган. Видеоклип визуал ечимлари билан алоҳида ажралиб туради: унда бир нечта машҳур кинокартиналарга нозик ва ўйланган ишоралар мавжуд. Хусусан, The Big Lebowski фильмидаги машҳур саҳнага мурожаат қилинган. Қизиғи шундаки, ушбу эпизод аввалроқ Жаҳонгир Отажоновнинг “Порам” қўшиғи клипида ҳам эслатиб ўтилган эди.

Шунингдек, клипда Cinema Paradiso ҳамда The Godfather каби кино дурдоналаридан илҳомланган лавҳаларни кўриш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ботир Қодировдан янги премьера клип "Тилга кирса гапирар"