Юлдуз Усмонова қўшиқларини меросхўри ким эканини айтди (видео)

Юлдуз Усмонова қўшиқларини меросхўри ким эканини айтди (видео)

Хонанда Юлдуз Усмонова интервюларидан бирида қизига доим айтиб келадиган гаплари ва қўшиқларига бўлган муносабати ҳақида сўзлаб берди.

“Қизимга доим бир нарсани айтаман: менинг қўшиқларимга сен хўжайин бўла олмайсан. Аллоҳ менга бу неъматни халққа хизмат қилишим учун берган. Сен мени ва қўшиқларимни ҳимоя қиласан, уларнинг бузилмаслиги, ўзгартирилмаслиги учун ҳаракат қиласан. Лекин халққа хизмат қилишига ёрдам берасан, деб доим айтаман.

Албатта, қўшиқларимнинг ҳақиқий меросхўри — халқимиз, давлатимиз. Шунинг учун қўшиқларимни кимдир ижро этишига қарши бўлмаганман. Ҳеч кимдан гонорар сўрамаганман, қўшиқларим айтилганидан пул келиши керак, деб ҳам ҳисобламайман.

Қўшиқ айтилди — у отилган ўқдек. Сендан учиб кетди, энди уни ортга қайтара олмайсан. У учар қушга айланди ва ўз эгасини топди. Унинг пулини ҳам, раҳматини ҳам ола олмайсан, чунки бу Аллоҳнинг иродаси билан бўлади. Бу сенинг хоҳишинг билан эмас.

Менга ўхшаб қўшиқ айтганлар камми? Шерали Жўраевга ўхшаб куйлаганлар қанча? Қўшиқчилар кўп. Лекин ҳамманинг ҳам ўқи ўткир эмас. Уни ўткир қилиб қўядиган — Аллоҳ”, — деди хонанда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар